Президентимизнинг «Хирургия хизматини трансформация қилиш, ҳудудларда жарроҳлик амалиётлари сифатини ошириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (https://lex.uz/docs/5668623) қарорига асосан бепул ўтказилаётган жаррохлик амалиётлари олдидан Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Шошилинч тиббий маркази клиникасида беморлардан хабар олди.
Маруфжон Усмонов шифокорлар ҳамроҳлигида операцияга тайёргарлик кўраётган беморлар ва уларнинг яқинлари билан мулоқотда бўлди.
Суҳбат чоғида Қўқон шаҳар ҳокими беморларга далда бериб, мамлакатимизда тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар туфайлигина юқори технологик операцияларни Қўқон шаҳрининг ўзида ўтказишга имкон яратилганини таъкидлаб ўтди.