Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов бюджет тушумлари ва коммунал идорлардан бўлган дебиторлик қарздорликларни бартараф этиш бўйича ўтказилган йиғилишда ўз фаолияти билан ҳамкасабаларига намуна бўлаётган маҳалла тизими мутасаддилари ва идора, ташкилотлар масъулларига миннатдорчилик изҳор этди.
Маҳаллий бюджет тушумлари аҳолининг ижтимоий муаммоларини ҳал этишга сарфланади. Коммунал идоралар билан ижобий баланс шаҳримизга электр энергияси ва табиий газни узлуксиз етказиб берилишида муҳим омил бўлади.