Yak. Apr 28th, 2024

Қўқон шаҳрида “Намунали солиқ тўловчи маҳаллалар” челленджи доирасида маҳаллаларда ер ва мулк солиғи, коммунал идоралардан бўлган қарздорликларни бартараф этиш бўйича “хонадонбай” тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.

Асосан кўп қаватли уйлардан ташкил топган маҳаллаларда аҳолининг дебиторлик қарздорлиги ҳақилаги маълумотномалар кириш йўлакларига жойлаштирилмоқда. Фуқаролар ушбу маълумотлар асосида қарздорликларини бартараф этиб келмоқдалар.

Асосийси аҳолининг кенг қатламлари, барча миллат вакиллари ўртасида солиқларни ўз вақтида тўлаш маданияти шаклланиб бормоқда.

Олиб борилаётган тарғибот ишлари натижасида Қўқон давлат солиқ инспекциясидаги жисмоний шахслардан тўловларни қабул қилиш кассаси ҳар қачонгилан ҳам солқиларни тўлаш учун келган фуқаролар билан гавжум.

Айни пайтда “Қаймоқли гузар” маҳалласи ер ва мулк солиғини тўлиқ бартараф этиб, “Намунали солиқ тўловчи маҳаллалар челленджи” пешқадамлик қилмоқда. Сўнгги 10 кун давомида “Темирйўлчи” маҳалласи фуқаролари 45 миллион, “Алишер Навоий” 35 миллион, “Ноиб кўприги” аҳолиси 32 миллион сўм қарздорлигини тўлаб қўйган.