Dush. Mar 4th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Қўқон шаҳар прокуратураси ва Мажбурий ижро бюроси томонидан ташкил этилган маънавий-маърифий тадбирда иштирок этди.

 

Шаҳар ҳокими мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан оила институтини мустаҳкамлаш, миллий қадриятларимизни эъзозлаш ва ўсиб келаётган ёш авлодга етказиш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтиб, яқинда ўтказилган видеоселектор йиғилишида аёлларни қўллаб-қувватлаш ва уларга кенг имкониятлар яратиш борасида белгилаб берилган вазифалар хусусида маълумот берди.

 

Тадбирда сектор раҳбарлари Қўқон шаҳридаги намунали оилалар вакилларига Ташккурномалар ва эсдалик совғаларини тантанали равишда топширидилар.

 

Қўқон мусиқали драма тетарида ўтказилган тадбирда, кун тартибидаги мавзуга ҳамоҳанг, шукроналик ва одоб-аҳлоқни тарғиб этувчи мавзуда спектакль намойиш этилди.

ozbekiston #qoqon #oyla #prokuratura #majburiyijrobyurosi #tarbiya