Jum. Dek 1st, 2023

6-умумий ўрта таълим мактабида щтказилган семинарда Япония тажрибасини татбиқ этиш бўйича фаолият олиб бораётган Фарғона вилоятидаги шаҳар, туманлари мактаб директорлари, бошланғич таълим, информатика ўқитувчилари иштирок этдилар.

Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси мутасаддилари иштирокида ўтказилган семинарда “Imai” элементар мактаби бошланғич таълим ўқитувчиси Гото Микако ва Токаи университети профессори Коичи Коганезавалар япон таълим тажрибаси бўйича маҳорат дарслари ўтказилди.

Семинарда бошланғич синфларда 3 та очиқ дарс, япон тили “Sempay” клуби, робототехника тўгаракларининг очиқ машғулотлари ўтказилди.

Ўтказилган очиқ дарс ва машғулотлар таҳлиллари мунозара ва баҳсларга бой тарзда ўтказилиб, якунида барча ўқитувчиларнинг фаолияти намунали деб, ўқувчиларнинг дарсдаги иштироки ҳамда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникма ва малакалари аъло даражада баҳоланди.