Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов 28-декабрьдан бошлаб шаҳримизда ўтказиладиган Янги йил арчаси тантаналарига муносиб тайёргарлик кўриш, байрам тадбирларини юқори бадиий савияда, томошабинларни ўзига жалб этадиган даражада, интерактив услублар, бадиий ёритишдан фойдаланган ҳолда ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берди.