Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти
Sesh. Okt 15th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов масъулларга Қўқон шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг ижтимоий муаммоларини ҳал этиш, маънавий-мърифий ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан кўрсатмалар берди.

Шаҳар ҳокими таълим-тарбия масалаларига алоҳида тўхталиб ўтиб, мактаб битирувчиларини олий таълим ва касб-ҳунарларга тайёрлаш, ўқув муассасаларида таълим самарадорлигини ошириш, таълим жараёнига, шу жумладан, хорижий малакали мутахассисларни жалб этиш, таълим жараёнида мактаб-маҳалла-ота-она ҳамкорлигини кучайтириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратди.

Маруфжон Усмонов Қўқон шаҳрининг экспорт салоҳиятини юксалтириш, айниқса хизматлар, информацион технологиялар соҳасида интеллекутал хизматлар экспорти ҳажмини ошириш, бу борда илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш бўйича топшириқлар берди.

Click to listen highlighted text!