Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов таълим, маҳалла тизими мутасаддилари, Диний қўмита, Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлими масъулларига шаҳримизда ўтказилаётган маърифий-тарғибот тадбирларини юқори савияда ташкил этиш, тадбирларда олинган маълумотларни маҳаллаларда кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама этиш юзасидан кўрсатмалар берди.
Маълумот учун; Ижтимоий-сиёсий вазиятни янада барқарорлаштириш, аҳолининг сиёсий онггини ошириш мақсадида шаҳримиздаги йирик савдо марказлари, таълим муассасалари, масжидлар ва маҳаллаларда ўтказилаётган тадбирларда 50 мингдан зиёд фуқаролар иштирок этдилар.
25 ноябрьга қадар ўтказиладиган тадбирларда 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган шаҳримизнинг барча фуқароларини қамраб олиш режалаштирилган.