Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов маҳалла тизими мутасаддиларига аҳолининг ижтимоий муаммоларини «хонадонбай» ўрганиб, ҳал этиш, маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитини яхшилаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, айниқса жиноят содир этишга мойил, тарбияси оғир ёшлар билан тизимли ишлаш бўйича кўрсатмалар берди.
Шаҳар ҳокими кузги-қишки мавсумга тайёргарлик ишларига ҳам тўхталиб ўтиб, камҳаражат иситиш технологияларини таклиф этаётган компаниялар маҳсулотлари хусусида маълумот берди.
Ушбу соҳада маҳсулотлар ва хизматларни таклиф этаётган компания вакиллари ўз маҳсулотларини тақдим этиб, иштирокчиларга батафсил маълумот берди.