Қўқон шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари, «маҳаллабай» ишлаш тизимига алоқадор масъуллар иштирокида ўтказилган йиғилишда Президентимизнинг «Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил этилди.
Маҳаллаларда ҳоким ёрдамчилари томонидан олиб борилаётган ишлар самараси танқидий нуқтаи назардан сарҳисоб қилиниб, аҳолининг ижтимоий ҳолатини яхшилаш, тадбиркорлик, касаначилик ва ҳунармандчиликка жалб этиш бўйича вазифалар белгилаб берилди.