Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси маъул котиби Собир Муродов, Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, маҳалла тизими мутасаддилари иштирокида ўтказилган муҳокамада Президентимизнинг «Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлашдаги долзарб масалалар муҳокама этилди.
Асосий эътибор аҳолининг ижтимоий хаётини яхшилашда маҳалла тизими мутасаддиларининг ҳамкорликдаги самарали фаолиятини ташкил этиш, бу борада янгича тизим асосида яратилган имкониятлар хусусида сўз борди.