Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов маҳалла тизими мутасаддилари, куни тартибидаги масалаларга алоқадор масъулларга фуқароларнинг муаммоларини “хонадонбай” ҳал этиш, маҳаллаларда ижтимоий-сиёсий вазиятни янада яхшилаш, аҳолининг сиёсий фаоллигини, мамлакатимизда кечаётган сиёсий жараёнлар борасида хабардорлигини ошириш бўйича кўрсатмалар берди.
“Бугундан бошлаб маҳалла тизими мутасаддилари фаолиятини баҳолаб борамиз, маҳаллада фаолиятини самарали ташкил этган мутасаддилар эътироф этилади ва тақдирланади”, деди Маруфжон Усмонов.