Yak. Apr 28th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, секторлар раҳбарлари, маҳалла тизими мутасаддилари иштирокида ўтказилган йиғилишда аҳолининг ижтимоий муаммоларини хонадонбай ўрганиш ва ҳал этиш юзасидан вазифалар белгилаб берди.

Шаҳар ҳокими мамлакатимизда давлатимиз раҳбари бошчилигида амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари, халқимиз иродаси билан, ва фуқароларимиздан келиб тушган минглаб таклифлар асосида конституцимизга киритилаётган ўзгартиришлар хусусида маълумот берди.

Маҳаллаларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масалалари ҳам муҳокама этилиб, бу борада юқори натижаларга эришган маҳалла тизими мутасаддалари эътироф этилиб, мукофотландилар.