Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, Қўқон давлат солиқ инспекцияси раҳбари Қобилжон Абдуллаевлар солиқ идораси ва маҳалла тизими мутасаддиларига ҳуфиёна тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган фуқароларни давлат рўхатидан ўтказиш, ер ва мулк солиғи, даромад солиғи тушумларини таъминлаш, аҳоли ўртасида солиқ тўлаш маданияти ва қонунга итоаткорликни кенг тарғиб этиш бўйича вазифалар белгилаб бердилар.
Йиғилишда «Яшил макон» лойиҳаси ижроси доирасида олиб борилаётган ишлар ҳам муҳокама этилди. Ҳусусан шаҳримиздаги банклар фаолият юритаётган ҳудуларида биттадан боғ яратишни ўз зиммаларига олдилар.