Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ва секторлар раҳбарлари маҳалла тизими мутасаддилари ва кун тартибидаги масалаларга алоқадор масъулларга аҳоли ва тдбиркорлик субъектларининг коммунал идоралар ва солиқлардан бўлган қарздорликларини бартараф этиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар бердилар.
Тарғибот ишларида юқори натижаларга эришган мутасаддилар эътироф этилиб, ўз фаолиятида сусткашликка йўл қўяётганларга огоҳлантириш берилди.
Шаҳар ҳокими Янги йил байрамига юқори савияда тайёргарлик кўриш, Истиқлол ва Тўрон кўчаларини байрамона безаш, 20 декабрдан бошланадиган Президент арчаси тадбирларига барча ҳамшаҳарларимизни кенг жалб этиш, Янги йил тадбирларига кўтаринкилик билан тайёргарлик кўриш юзасидан вазифалар белгилаб берди.