Фурқат боғида Қўқон шаҳри ҳудудида етиштириладиган мевалардан тайёрланган мураббо, джем ва ширинликлар, шарбат ва табиий ичимликлар ҳамшаҳарларимиз ва шаҳримиз меҳмонларига туҳфа этилди.

Ширинликлардан татиб кўрган фестиваль иштирокчиларига, Қўқонда ўсадиган мевали дарахтлар, мазали мурабболар тайёрлаш усуллари хусусида маълумот берилди.