Мамлакатимизда ижтимоий ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаларида ҳамда иқтисодиёт тармоқларида қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш, энергия самарадорлигини ошириш орқали республика ҳудудларида энергия тақчиллиги қопланишини таъминлаш, бу борадаги ишларни комплекс ташкил этиш ҳамда инвесторлар учун қулай шароитлар ва рағбатлантириш механизмларини жорий этиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, секторлар раҳбарлари, кун тартибидаги масалага алоқадор масъуллар иштирокида Президентимизнинг “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари” қарори ижроси бўйича Қўқон шаҳрида амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот бериб, масъулларга вазифалар белгилаб берди.