Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов тадбиркорлар, хўжалик юритувчи субъектлар, корхона, ташкилотлар, маҳалла тизими мутасаддиларига муқобил энергия манбааларидан фойдаланишнинг афзалликлари, бу борада аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун берилаётган имтиёзлар, яратилган шароитлар хусусида маълумот берди.
Шунингдек, шаҳар ҳокими маҳаллаларда ижтимоий муаммоларни ҳал этиш учун бюджет тушумларини таъминлаш, аҳоли ўртасида солиқларни ўз вақтида тўлаб бориш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берди.
Шу кунга қадар Қўқон шаҳрида 18 та хонадон, 17 та давлат идораси, 12 ижтимоий соҳа объектлари ва 3 та тадбиркорлик субъектларига қуёш панеллари ёки геоколлекторлар ўрнатилди.