Jum. Apr 26th, 2024
Қўқонда ҳарбий хизматчилар кутиб олинди

1- ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари, Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Қўқон шаҳридаги ҳарбий қисмларда муддатли ҳарбий ҳизматни ўташ учун келган ҳарбий хизматчиларни кутиб олди.

 

Шаҳар ҳокими давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизда ҳарбий хизматчиларнинг жамиятдаги нуфузини ошириш, ҳарбий соҳа вакилларини малакасини ошириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлашга кўрсатилаётган эътибор, бу борада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга тўхталиб ўтди.

 

Маруфжон Усмонов ҳарбий хизматчиларга эл-юрт тинчлиги, Ватан осойишталиги йўлидаги шарафли хизматларида муваффақиятлар тилади.