Қўқон шаҳрида муддатли ҳарбий хизматга келган аскарлар кутиб олинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларни Қуролли кучлар резервига бўшатиш тўғрисида»ги (https://uza.uz/uz/posts/ozbekiston-respublikasi-fuqarolarining-muddatli-harbiy-xizmatga-navbatdagi-chaqiruvi-hamda-belgilangan-xizmat-muddatini-otab-bolgan-muddatli-harbiy-xizmatchilarni-qurolli-kuchlar-rezerviga-boshatish-togrisida_349630) Қарорига асосан, Қўқон шаҳридаги ҳарбий қисмларга муддатли ҳарбий хизматни ўташи белгиланган аскарлар етиб келдилар.
Қўқон темирйўл вокзалида аскарларни карнай-сурнай садолари остида бир қатор мутасаддилар, нуронийлар, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари кутиб олдилар.