Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов мутасаддиларга ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ватанпарварлик ғояларини кенг тарғиб этиш, ёшларни билим олишга бўлган қизиқишларини ошириш, хорижий тилларга ўқитиш юзасидан вазифалар белгилаб берди.
Шунингдек, масъулларга шаҳримиздаги корхоналарга хорижий сармоялар жалб этиш, аҳоли ўртасида солиқ тўловлари ва коммунал идоралардан бўлган қарздорлигини бартараф этиш, хорижда меҳнат қилаётган ҳамшаҳарларимизни юртимизга қайтариш ва иш билан таъминлаш каби бошқа кўрсатмалар ҳам берилди.