Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, секторлар раҳбарлари ва маҳалла тизими мутасаддилари чақирув ёшидаги фуқаролар билан суҳбатда бўлиб, муддатли ҳарбий хизматга жалб этиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бормоқдалар.
Хусусан ёшларга муддатли ҳарбий хизматни ўтаган фуқароларга бериладиган имтиёзлар, шартнома асосида хизмат фаолиятини Миллий армия, Миллий гвардия ва ички ишлар идораларида давом эттириш борасидаги имкониятлар ва бошқа қулайликлар хусусида маълумот берилмоқда.
Ҳарбий хизматни ўташ истагини билдирган ёшлар мутахассислар томонидан Қўқон шаҳар Мудофаа бўлимида тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.