Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов 1-«Давронбек» маҳалласида аҳолининг ижтимоий муаммоларини ҳал этиш чораларини кўрди. Маҳалла фаоллари, идора-ташкилотлар мутасаддилари иштирокида ўтказилган йиғилишда маҳаллада коммунал тизим муаммоларини бартараф этиш, ички йўллар ободончилигини таъминлаш, маҳалла идораси биносини саранжом-саришта сақлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, маҳалладаги эхтиёжманд оилалар, айниқса аёллар ва ёшларни бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликка йўналтириш бўйича вазифалар белгилаб берилди.
Маҳалладаги ижтимоий муаммоларни ҳал этиш бўйича доимий штаб тузилиб, мутасадди раҳбарлар бириктирилди. Штаб фаолияти бўйича кунлик ахборот берилиши белгиланди.