Баҳор фаслининг кириб келиши олдидан маҳаллаларда сумалак солиниб, маданий тадбирлар ташкил этилмоқда. Дастурхон атрофига маҳаллалардаги ёши улуғ фахрийлар, ижтимоий муҳофазага муҳтож фуқаролар ҳам таклиф этилмоқда.
Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, шаҳримиздаги Президент Халқ қабулхонаси мудири ва секторлар раҳбарлари 20 «Ғишткўприк» маҳалласида ўтказилган маданий тадбирда иштирок этдилар. Маҳаллада миллий куй-қўшиқлар садолари остида рақс ва томошалар ташкил этилиб, байрамона дастурхон ёзилди.
Муйсафид отахонлар ва онахонлар Қуръон тиловат қилиб, юртимизга омонлик, дастурхонимизга тўкин-сочинлик, давлатимиз раҳбарига узоқ умр тиладилар.