Dush. Sen 25th, 2023

Машхур полвон Туланбой Қурбонов хотирасига бағишлаб ўтказилган турнирда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ҳам иштирок этди.

Шаҳар ҳокими мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан миллий спортни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор хусусида тўхталиб ўтиб, мусобақа иштирокчиларини қутлади.

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган иштирокчилар қатнашган турнирда совринли ўринларни эгаллаган спортчиларга медаллар ва эсдалик совғаларини топширди.

Президентимизнинг “Этноспорт турларини ривожлантириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан Ўзбекистон спорт ташкилотлари фахрийлар кенгаши томонидан ташкил этилган турнирда турли ёшдаги иштирокчилар ўз имкониятларини намойиш этдилар.