Қўқон шаҳар ҳокимлиги, сектор раҳбарлари, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ташаббуси билан ўтказилган ярмаркага юзлаб ишсиз ҳамшаҳарларимиз ташриф буюрдилар.
Давлат идоралари билан бир қаторда, йирик ишлаб чиқариш корхоналари, кичик бизнес субъектлари вакиллари иштирокида ўтказилган тадбирга Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ва сектор раҳбарлари ҳам ташриф буюрдилар.
Маруфжон Усмонов бугунги кунда меҳнат бозорида талаб юқори бўлаётган касблар, мажуд иш ўринлари, ёшларнинг қизиқишига сабаб бўлаётган касблар билан қизиқди.
Шаҳар ҳокими меҳнат ярмаркасини ёритиш учун келган блоггерлар билан мулоқот қилиб, уларни қизиқтирган саволларига жавоб берди.