Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, миграциядаги аҳолини мамлакатимизга қайтариш бўйича вилоят ишчи гуруҳи мутасаддилари иштирокида ўтказилган йиғилишда маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларига хорижий мамлакатларда ижтимоий, ҳуқуқий ва адаптация билан боғлиқ қийнчиликларга дучор бўлаётган фуқаролар ва айниқа аёл-қизларни мамлакатимизга қайтариш, иш билан таъминлаш, зарурат бўлганда касб ҳунарларга ўқитиш ва саломатлигини тиклаш юзасидан вазифалар белгилаб берди.
Дарҳақиқат сўнгги йилларда мамлакатимиз меҳнат бозори ҳажми ва савияси бир неча баробар ўсди. Айни пайтда шаҳримизда ҳам турли соҳаларда малакали кадрларга эҳтиёж сезилмоқда. Мутахассислар ҳисоб китобларига кўра аксарият ҳамюртларимиз хорижий мамлакатларда топаётган даромади, йўлкира, патент, яшаш ва озиқ-овқат ҳаражатларини чегириб ташлаганда ўзимизни юртимиздаги маошлардан ошмайди.