Pay. Iyul 25th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокимлигида оммавий ахборот воситалари вакиллари, идора-ташкилотларнинг матбуот котиблари, блогерлар ва фахрий журналистлар учун 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан ташкил этилган тантанали тадбирда мамлакатимизда ахборот соҳасини эркинлаштириш ва ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳам муҳокама этилди.

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов шаҳримизда фаолият юритаётган журналист ва блогерлар, матбуот котиблари халқ ва давлат ўртасида чинакам кўприк вазифасини ўтаётгани, кун тартибида долзарб бўлиб турган муаммоли масалаларга жамоатчилик эътиборини қаратиш, ҳамшаҳарларимизга сифатли, ҳолис ва ҳаққоний контент етказиб беришдаги ўрнини таъкидлаб ўтиб, барчани касб байрамлари билан самимий муборакбод этди.

“Жамиятимизда очиқлик ва ошкораликни ривожлантириш, сўз эркинлиги ва фикрлар хилма-хиллигини таъминлашдаги фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилайман”, деди, шу жумладан Маруфжон Усмонов.
Соҳада фидоийлик кўрсатиб келаётган журналист, блогер, матбуот котиблари ҳамда фахрийларга Қўқон шаҳар ҳокимининг Ташаккурномалари ва рағбатлантирувчи мукофотлари тантанали равишда топширилди.