Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, секторлар раҳбарлари, маҳалла ва таълим тизими мутасаддилари иштирокида ўтказилган йиғилишда янги ўқув йилига муносиб тайёргарлик кўриш, мактабларни зарур ўқув анжомлари билан таъминлаш ва таълим самарадорлигини ошириш бўйича вазифалар белгилаб берилди.
Маҳалла мутасаддиларига аҳоли ўртасида фарзанд тарбиясига масъулият туйғуларини шакллантириш, ота-оналарни таълим жараёнини, жамоатчилик асосида, назорат қилиб боришга кенг жалб этиш бўйича кўрсатмалар берилди.