Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов секторлар раҳбарлари, маҳалла тизими мутасаддилари, кун тартибидаги масалалаларга масъул раҳбарлар иштирокида фуқароларнинг муаммоларини «хонадонбай» ўрганиш ва ҳал этиш, аҳоли ўртасида солиқ идораларидан бўлган қарздорлигини бартараф этиш юзасидан тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш бўйича кўрсатмалар берди.
Маруфжон Усмонов муқобил энергия манбааларидан кенг фойдаланишни жорий этиш масалаларига ҳам тўхталиб ўтиб, бу борада яратилган имкониятлар ва мавжуд имтиёзлар хусусида маълумот берди.