Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, секторлар раҳбарлари ва масъул раҳбарлар иштирокида ҳайит намозлари ўқиладиган масжидларни назоратдан ўтказмоқда.
Мутасаддиларга фуқаролар учун қулайликлар яратиш, ёнғин хавфсизлиги, жамоат тартибини таъминлаш, фавқулодда вазиятлар ва транспорт тирбандликларини олдини олиш бўйича кўрсатмалар берилмоқда.