Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, Фарғона вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари Хуршиджон Ахмедовлар Қўқон музей-қўриқхонаси илмий ходимлари, адбиётшунослар ва соҳага алоқадор масъуллар билан давлатимиз раҳбари бошчилигида ўтказилган республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш масалаларини муҳокама этдилар.
Тадбир сўнггида маданий меърос ва музейлар фаолиятига катта ҳисса қўшган фидоийларга Ўзбекистон маданий меърос агентлигининг Фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.