Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов 23-давлат умумий ўрта таълим мактабида бўлиб, иситиш тизимларининг мавсумга тайёргарлиги, яратилган ёқилғи заҳирасини назоратдан ўтказди.
Шаҳар ҳокими мактабда ёшларни даромадли касб-ҳунарларга ўқитиш борасида амалга оширилаётган ишлар, касб-ҳунар устахоналарнинг жихозланиши ва методик қўлланмалар билан таъминланганлик даражасини ҳам ўрганди.
Маруфжон Усмонов мавжуд камчиликлар ва муаммолар билан қизиқиб, мутасаддиларга мактабни зарур анжомлар ва дастгоҳлар, кўргазмали материаллар билан таъминлаш юзасидан кўрсатмалар берди.
Ҳудуд ободончилиги ва «Яшил макон» лойиҳаси доирасида олиб борилаётган ишларга ҳам эътибор қаратилди.