Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Ўрда майдонида ўтказилган 29-давлат мактабгача таълим ташкилотининг тақдимот тадбирида иштирок этди.
Давлатимиз раҳбарининг Фарғона вилоятига ташрифи давомида маданий тадбирларни кўпайтириш бўйича берган кўрсатмалари доирасида болалар боғчалари ҳам таълим-тарбия соҳасида эришган ютуқларини намойиш этиб, мактабгача таълим қамровини оширишга хизмат қилмоқдалар.
Айниқса жажжи томошабинлар томонидан катта қувонч билан қарши олинган маданий дастурда эртак қаҳрамонлари, эзгулик ва ёвузлик ўртасидаги абадий кураш бадиий услубларда, қизиқарли тарзда етказилди.
Давлатимиз мустақиллиги байрами арафасида ана шундай тадбирларда бошқа таълим муассасалари ҳам фаол иштирок этиши кутилмоқда.