Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти
Chor. Noy 6th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими 20-мактабгача таълим муассасасида таълим тизими мутасаддилари билан мулоқот қилиб, Хитой Халқ Республикасига қилган хизмат сафари давомида ўрганган илғор таълим тажрибалари ҳақида сўзлаб берди.

«Хитойлик ҳамкорлар билан мулоқотларимиз чоғида улар учун энг муҳим мавзу фарзандлар тарбияси эканига эътибор бердим», деди, шу жумаладан шаҳар ҳокими. Таълим тизимида хизмат қиладиган мутахассислар ўртасида мавжуд юқори рақобат, педагогларни тинимисиз ўзини устида ишлашга, малакасини ошириб боришга хизмат қилмоқда.

Маруфжон Усмонов шаҳримиз таълим тизимида ҳам илғор тажрибаларни жорий этиш, педагогларнинг касбий маҳоратини ошириш, ёшларни боғча ёшидан зарурий кўникмаларга ўргатиб бориш юзасидан кўрсатмалар берди.

«Шаҳар ҳукумати таълим билан боғлиқ ҳар қандай инновациялар, илғор тажрибаларни қўллаш, ўқитувчиларни малакасини оширишга қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватлайди ва ҳаражатларини қоплаб беради», деди Маруфжон Усмонов.

Click to listen highlighted text!