Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов янги фойдаланишга топширилган 54-давлат мактабгача таълим ташкилотида болалар учун яратилган шароитлар билан танишиб, мутасаддиларга таълим самарадорлигини ошириш, болаларда инсон ҳаёти давомида керак бўладиган энг муҳим кўникмаларни шакллантириш бўйича кўрсатмалар берди.
«Барча мактабгача таълим муассасаларини энг замонавий ўқув жиҳозлари, бола онгини ривожлантирувчи ўйинчоқлар ва касб-ҳунарга ўргатувчи тўпламлар билан шаҳар бюджети ҳисобидан таъминлаб берамиз», деди Маруфжон Усмонов педагоглар ва тарбияланувчиларнинг ота-оналари билан бўлиб ўтган мулоқот чоғида.