Қўқон шаҳар ҳокими мутасаддилар иштирокида ёзги оромгоҳларда бўлиб, таътил мавсумига тайёргарлигини назоратдан ўтказди.
Маруфжон Усмонов оромгоҳлардаги бино ва иншоотлар, спорт майдонлари, ошхоналарни кўздан кечириб, масъулларга ёзги таътил даврига тайёргарлик кўриш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш масалалари юзасидан вазифалар белгилаб берди.