Shan. May 18th, 2024

Президентимизнинг “Заковат интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан иқтидорли ёшларнинг мантиқий билимларини ошириш, уларни саралаш ва интеллектуал ўйинларга кенг жалб қилиш, ушбу ўйинлар ташкил қилинишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва зарур шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, аҳолининг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш белгиланган.

Ушбу қарор ижроси доирасида ўтказилган беллашувларда Қўқон шаҳридаги барча мактаблардан саралаб олинган юзлаб иқтидорли ўқувчилар иштирок этдилар.

Қўқон шаҳар ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлими, Мактабгача ва мактаб таълими бўлими, шаҳар Маънавият ва маърифат маркази ташаббуси билан ташкил этилган мусобақаларда ғолиб бўлган жамоалар қимматбахо совғалар билан тақдирланади.