Shan. Sen 23rd, 2023

Қўқон шаҳрида мактаб ўқувчилари касб ва ҳунарларга ўқитилмоқда

Президентимизнинг мактабларда хорижий тиллар ва касб ўргатиш тизимини ривожлантириш бўйича белгилаб берган вазифалари ижроси доирасида 23-давлат умумий ўрта таълим мактабида пазандачилик тўгараги ташкил этилди.

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов тўгаракларни замонавий ускунлар билан жиҳозлаш ва зарур ашёлар билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратди.

Айни пайтда, соҳа мутахассислари бошчилигида, ўқувчилар томонидан тайёрланган маҳсулотларни мактаб ошхонаси ва шаҳардаги савдо дўконларига етказиб бериш режалаштирилмоқда.