Yak. Apr 28th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов мактаб директорлари билан мулоқот қилиб, ўқувчиларни хорижий тилларга бўлган қизиқишларини ошириш, ёшларни халқаро стандартлар асосида инглиз тилига ўқитиш, инглиз тили ўқитувчиларининг малакасини ошириш бўйича вазифалар белгилаб берди.

“1-сентябрга қадар барча мактаб директорлари инглиз тилини ўрганиши шарт”, деди Маруфжон Усмонов.

Ҳар бир мактаб камида 10 та IELTS ни 7 даражасида биладиган ўқувчиларни тарбиялаш учун масъулиятни ўз бўйнига олади.

Мактаблардаги инглиз тили синфхоналарининг зарур ўқув дастгоҳлари ва жихозлари шаҳар бюджети ҳисобидан олиб берилади.

Қўқон шаҳар ҳокими шахсан ўзи ҳам 1-сентябрга қадар инглиз тилини ўрганишга ва оила аъзолари, фарзандлари IELTS ни 7 даражасини тасдиқловчи сертификат олиб, ҳисобот беришини билдирди.

“Мактаблар ўртасида инглиз тилини ўқитиш даражаси бўйича танлов эълон қилинади. Танловда ғолиб бўлган мактаблар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади”, деди Қўқон шаҳар ҳокими.

Йиғилишда шунингдек, шаҳримизда фаолият юритаётган немис тили мактабида хорижий тиллар бўйича сертификат олиш бўйича имкониятлари юзасидан маълумот берилди.