Sesh. May 14th, 2024

27-давлат умумий ўрта таълим мактаби директори Ферузахон Тўхтабоева ёшлар тарбияси, маънавий-маърифий ишлардаги фаоллиги учун Миллий Гвардия қўмондонининг “Маънавият аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Қўқон шаҳар Мактаб ва мактабгача таълим бўлими мутасаддилари иштирокида кўкрак нишонини Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи, полковник Шавкатжон Акбаров тантанали равишда топшириб, самимий тилакларини билдирди.