Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов шаҳримизга келтирилган кўмир заҳирасини кўздан кечириб, мутасаддиларга кўмир ёқишга эҳтиёжи бор фуқароларга етказиб бериш бўйича кўрсатмалар берди.
Айни пайтда кўмир базасида қишки мавсумда аҳоли эҳтиёжларини қондириш учун етарли миқдорда кўмир келтирилди. Қозоғистондан келтирилган кўмир маҳаллаларда 1470 сўмдан сотилади, ижтимоий муҳофазага муҳтож, эҳтиёжманд оилаларга кўмир заҳираси бепул етказиб берилади.
Фуқаролар юқоридаги нархда кўмир сотиб олиш учун маҳалла мутасаддиларига мурожаат этишлари лозим.