Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳаллаларда инфратузилмани яхшилаш орқали аҳолига қулай шароитлар яратиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Қўқон шаҳридаги “Нурафшон” маҳалласида 1700 метр ички кўчаларни таъмирлаш учун 500 миллион сўмдан зиёд маблағ ажратилган.
Айни пайтда маҳалладаги Данғара кўчасидаги ички йўлни таъмирлаш ишлари ниҳоясига етказилиб, аҳолини кўп йиллардан бери қийнаб келган муаммо ҳал этилди.