Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва бошқа масъул раҳбарларга маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича вазифалар белгилаб берди.
Тадбирда Тошкент вилояти, Чиноз туманида «маҳаллабай» ишлаш тажрибаси юзасидан суръатга олинган информацион лавҳа намойиш этилиб, мутасаддилар иштирокида муҳокама этилди.
Маруфжон Усмонов мутасаддиларга Президентимизнинг “Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (https://lex.uz/uz/docs/5884143) Фармони ҳамда «Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (https://lex.uz/uz/docs/5831865) Қарори ижросини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берди.