Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов 4-“Ғиштли масжид” маҳалласида маҳаллабай ишлаш тизими борасида амалга оширилаётган ишлар самамарадорлигини ўрганди.
Маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, участка нозири фаолияти танқидий таҳлил этилиб, мутасаддиларга маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш, аҳолини камбағалликдан чиқариш, ижтимоий муаммоларини ҳал этиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича кўрсатмалар берилди.