Ўз лавозимига янги тайинланган Қўқон шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Шухратжон Худойназаров биринчи расмий тадбирида иштирок этди.
Қўқон шаҳрида «маҳаллабай» ишлашдаги фаоллиги, маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва маънавий муҳитини яхшилаш борасида эришган юқори натижалари учун бир груҳ маҳалла тизими мутасаддилари Қўқон шаҳар ҳокимининг Ташаккурномалари билан тақдирландилар.