Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти
Sesh. Okt 15th, 2024
Қўқон ҳокими ва секторлар раҳбарлариҚўқон шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати

Қўқон шаҳридаги маҳалла фуқаролари йиғинлари раислари Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси томонидан ўтказилган семинарларда маҳалла фаолиятига оид ташкилий-ҳуқуқий асослар, раисларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ўқув семинарларда иштирок этган эдилар.

 

Куни кеча Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, Фарғона вилояти Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Баҳодиржон Ҳолиқов ва секторлар раҳбарлари маҳалла раисларига малака сертификатлари, гувоҳномалар ва кўкрак нишонларини тантанали равишда топширдилар.

 

Маруфжон Усмонов мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан маҳалла тизимини ривожлантириш, ушбу соҳада фаолият юритаётган мутасаддиларнинг ваколатларини кенгайтириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар маҳалла тизимида янги ташкил этилган лавозимлар хусусида тўхталиб ўтиб, маҳалла раисларига келгуси фаолиятларида муваффақиятлар тилади.

Click to listen highlighted text!