Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов маҳалла тизими мутасаддиларига фуқароларнинг ижтимоий ҳолатини юксалтириш, бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка йўналтириш, маҳаллаларда маънавий муҳитни яхшилаш бўйича вазифалар белгилаб берди. Ўз фаолиятида юксак натижаларга эришаётган маҳалла раисларига эсдалик совғалари топширилди.