Ушбу масалалар Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбековнинг Қўқон шаҳрига ташрифи давомида Маруфжон Усмонов билан ўтказилган музокараларда муҳокама этилди.
Учрашувда Қўқон шаҳрида санъат ва маданиятни янада ривожлантириш, Қўқон шаҳар Халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактаб ўқувчилари ичидан иқтидорли ёшларни аниқлаш ҳамда мусиқа ва санъатга йўналтириш каби масалалар кўриб чиқилди.
Ўзбекистон давлат Маданият ва санъат институтининг Фарғона минатақавий филиалида ўтказилган учрашувда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Жўрахон Пўлатов, ЎзДСМИ филиали директори Шамсиддин Усмонов, Қўқон шаҳрида фаолият юритаётган маданият ва таълим муассасалари вакиллари ҳам иштирок этдилар.