Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Иккинчи халқаро ҳунармандчилик фестивалига тайёргарлик доирасида, мутасаддилар иштирокида, туризм маршрутларидаги йўлларни таъмирлаш ва ободонлаштириш чораларини кўрмоқда. Шу билан бир қаторда, хонадонлар, бинолар ва инфраструктура объектлари тартибга келтирилмоқда.
Бугун, шаҳар ҳокими бир қатор маданий меърос объектлари жойлашган «3-Толзор» маҳалласидаги кўчаларни кўздан кечириб, мутасаддиларга вазифалар белгилаб берди.